Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 25 август куни 308-сон «Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги буйруғи қабул қилинди.
Унга кўра, янги ўқув йилидан бошлаб «боғча – мактаб – олий таълим» тизимида ягона ғоявий тарбия тизими йўлга қўйилади.
Барча таълим ташкилотларида ҳафтанинг ҳар душанба куни «Келажак соати» дарслари ташкил этилиб, зарур қўлланмалар milliytarbiya.uz платформаси орқали етказилади.
Ушбу буйруқ билан:
1-илова — Боғчаларда 2025-2026-ўқув йилида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий иш режаси;
2-илова — Мактабларда 2025-2026-ўқув йилида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий иш режаси;
3-илова — Мактаб психологининг 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган намунавий иш режаси;
4-илова — Мактаблар учун «Келажак соати» дарсларининг намунавий мавзулар рўйхати.
Шунингдек, таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул раҳбар ва педагогларни рағбатлантириш мақсадида ҳар ўқув йилида «Миллий қадриятлар тарғиботчиси» республика танлови ўтказилади. Танлов ғолибларини муносиб рағбатлантириш йўлга қўйилади.
