Бугун «Президент иқтидорли фарзандлари» миллий дастурига кириш имтиҳонининг натижалари эълон қилинади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.
Кириш имтиҳонлари 10 август куни ўтказилган эди.
Эслатиб ўтамиз, имтиҳондан муваффақиятли ўтган 1500 нафар ўқувчи Миллий дастурга қабул қилинади.
Ушбу ўқувчиларга мактаб маслаҳатчилари бириктирилиб, дунёнинг топ-100 олийгоҳларига киришга тайёрланади.
