Олий таълим талабалари учун ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш бўйича низом қабул қилинди

Олий таълим талабалари учун ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш бўйича низом қабул қилинди

Ҳукуматнинг 2025 йил 22 август куни 530-сонли «Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» ги қарори қабул қилинди.

 

 

Унга кўра, қуйидаги маъмурий регламентларни ўз ичига олади:

 

 

– республикада фаолият юритувчи давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари, хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасалари учун давлат стандартлари, малака стандартлари, малака талаблари, ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ тайёрланган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказишни давлат хизмати асосида ташкил этиш тартиби;

 

 

– экспертлар томонидан ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш тартиби;

 

 

– давлат хизматидан фойдаланганлик учун тўлов ундириш тартиби;

 

 

– ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш жараёнида иштирок этувчи мутахассисларга шартнома асосида ҳақ тўлаш тартиби;

 

 

– давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш асослари.

 

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Маъмурий регламентга мувофиқ ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказишни давлат хизмати асосида ташкил этишни мувофиқлаштириши ҳамда ўн кун муддатда ушбу давлат хизматини кўрсатувчи ишчи органни белгилаши кўрсатилган.

 

 

Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:

 

 

– Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминлаши;

 

– ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этиш;

 

– ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим, давлат божи ва барча турдаги тўловларнинг Ягона биллинг тизимига уланишини таъминлаши белгиланган.