Ҳукуматнинг 2024 йил 12 февралдаги 87-сон Низомнинг 37-бандига кўра, касбий сертификатлаш натижаларидан норози бўлган талабгор натижа эълон қилинган кундан бошлаб 5 кун мобайнида давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
Апелляция юбориш фақат my.gov.uz тизими орқали қабул қилинмоқда.
Апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан 3 — 7 нафар Вазирлик ходимлари, тажрибали педагоглар ва малакали мутахассислардан иборат таркибда Апелляция комиссияси тузилади.
Апелляция комиссияси таркибига назорат синовида қатнашган ходимлар киритилмайди.
Апелляция шикояти икки ҳафта мобайнида кўриб чиқилади ва талабгор Апелляция комиссияси қарори тўғрисида ЙИДХП орқали хабардор қилинади.
Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
– назорат синови натижасини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикояти қондирилишини рад этиш;
– назорат синови натижасини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қондириш.
Апелляция шикояти қандай ҳолатларда рад этилади?
Назорат синови натижасини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикояти қаноатлантирилишини рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
– апелляция мазкур Регламент талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;
– апелляцияда кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топмаса.
Назорат синови натижасини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қондириш тўғрисидаги қарор шикоятда кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топган тақдирда қабул қилинади.
Аппеляция натижаларига кўра талабгорнинг эътирозлари ўринли деб топилган тақдирда, нотўғри тузилган топшириқ учун бериладиган балл мазкур топшириқ берилган барча талабгорлар фойдасига қўшиб ҳисобланади.
Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди. Талабгор Апелляция комиссияси қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
