Тиббиёт техникумларига танлов жараёни бошланди

Тиббиёт техникумларига танлов жараёни бошланди

Билимни баҳолаш агентлиги маълум қилишича, олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 2025 йил 28 августга қадар (шу куни ҳам) my.uzbmb.uz сайти орқали касбий таълим муассасалари, жумладан тиббиёт техникумларини танлашлари мумкин.

 

Абитуриентлар танлов муддати тугагунига қадар ўз танловларини ўзгартириш имкониятига эга.

 

Танлаш жараёни тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддат ичида абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани тўғрисидаги якуний натижалар эълон қилинади.