Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагог кадрларни касбий сертификатлаш учун ўтказиладиган назорат синовларини ўтказиш жараёнларини шаффоф ташкил этиш мақсадида тест синовларини тўғридан-тўғри эфир (реал вақт режимида) орқали кузатиб бориш имконияти яратилди.
19-21 август кунлари мазкур жараёнларда Умумтаълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар, аттестациясидан ўта олмаган, «мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас»- деб топилган педагог кадрлар иштирок этмоқдалар.
Жараёнларни қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин: cams.uzedu.uz
