Google компанияси кейинги уч йил давомида Америка Қўшма Штатларида сунъий интеллект соҳасидаги таълим ва касбий тайёргарликни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард доллар сармоя киритишини эълон қилди. Мазкур ташаббус коллежларга, университетларга ва нотижорат ташкилотларга йўналтирилган бўлиб, талабалар учун сунъий интеллект бўйича бепул билим олиш имконини яратади.
Alphabet бош директори Сундар Пичаи ўз блогида таъкидлаганидек, бугунги кунга қадар 100 дан ортиқ коллеж ва университетлар компаниянинг AI for Education Accelerator дастурига қўшилган. Дастур доирасида барча коллеж ва университет талабалари учун сунъий интеллект ва касбий тайёргарлик курслари бепул тақдим этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, танланган талабалар 12 ой давомида Google AI Pro хизматидан, жумладан Gemini 2.5 Pro ва бошқа илғор воситалардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
Ушбу ташаббус Microsoft компаниясининг яқинда эълон қилган шунга ўхшаш дастуридан сўнг маълум қилинди. Бироқ Google томонидан ажратилаётган маблағ ҳажми Microsoft ташаббусидан тўрт баробар юқорилигини кўрсатмоқда.
Google таълим соҳасида аввалдан фаолият юритиб келмоқда. Компания турли мамлакат ва ҳудудларда талабаларни Чромебоок қурилмалари билан таъминлаш дастурларини ҳам амалга ошириб келмоқда.
