Eco-Schools лойиҳаси Ўзбекистондаги яна 500 та мактабни қамраб олиши айтилди

Eco-Schools лойиҳаси Ўзбекистондаги яна 500 та мактабни қамраб олиши айтилди

Йил охиригача Ўзбекистон боғчаларида «экобекатлар» жорий этилади, 2025/2026 ўқув йилида эса Эcо-Счоолс лойиҳаси яна 500 та мактабни қамраб олади, деди Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова. Шунингдек, барча таълим муассасалари чиқинди йиғиш контейнерлари билан жиҳозланади.

 

Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида президентнинг ўсиб келаётган авлодда экологик маданиятни шакллантириш бўйича топшириғи ҳақида гапирди.

 

«Экологик маданиятни шакллантириш — мактаб ёшидан эмас, балки болаликдан, боғчадан бошлаб, болаларда табиатга муҳаббат, чиқинди ташламаслик, табиатни асраб-авайлаш ва келажак авлодга бус-бутун етказиш кўникмаларини шакллантириш бўйича қатор топшириқлар берилди», — деди вазир.

 

Унинг сўзларига кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида амалий ишлар аллақачон бошланган. «Табиий фанлар ва тарбиявий цикл фанлари дастурларига экология ва табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ мавзулар киритилган,» — деди Каримова.

 

Мактабгача таълим вазирлиги раҳбари 2025 йил охиригача 250 та боғчада «экобекатлар» лойиҳаси (махсус зоналар, ўқув-кўргазма майдончалари) амалга оширилишини, шунингдек, махсус экологик майдончалар жиҳозланишини маълум қилди. Президент барча мактаб ва боғчаларни чиқинди контейнерлари билан жиҳозлаш бўйича алоҳида топшириқ берди.

 

«Шунингдек, вазирлик тизимидаги мактабларда Эcо-Счоолс лойиҳаси амалга оширилади. 2025−2026 ўқув йилида ушбу лойиҳани яна 500 та мактабда жорий этиш вазифаси қўйилди ва бу борада амалий ишлар бошлаб юборилди», — деди у.

 

Эcо-Счоолс — Яфшт томонидан Экологик таълим жамғармаси (ФEЭ, Дания Қироллиги) билан ҳамкорликда амалга ошириладиган халқаро дастур. Лойиҳанинг мақсади экологик масъулиятли авлодни тарбиялаш, ўқувчиларни мактабда барқарор ривожланиш муаммолари ва атроф-муҳитни яхшилаш бўйича хабардорликни ошириш тадбирларига жалб қилишдан иборат. Бугунги кунда лойиҳада Ўзбекистондаги 117 та мактаб иштирок этиб, дастурнинг 492 нафар ижрочиси — мактаб ўқувчилари ва бутун мамлакат бўйлаб 10 000 дан ортиқ эко-фаолларни бирлаштирган.

 

Олмазор тумани ҳокими Азизхон Умархонов ҳам ижтимоий объектларга янги турдаги контейнерлар ўрнатиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

 

«Центабр ойига қадар барча мактаб ва боғчаларимиз мана шундай замонавий махсус контейнерлар билан таъминланиши керак ва бу топшириқни бажариш бўйича ишлар бошлаб юборилган», — деди туман ҳокими.

 

Аввал қабул қилинган 2030 йилгача аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясида 3,3 млн боғча тарбияланувчисида экологик маданиятни шакллантириш кўзда тутилган эди. Дастурда «яшил истеъмол» маданиятининг кундалик қоидаларини тарғиб қилувчи экологик мавзудаги мультипликацион ва анимацион фильмлар яратиш режалаштирилган.