Мактаб раҳбар ходимлари ҳафтасига 10 соатгача ўқитувчи вазифасини ҳам бажариши мумкин

Мактаб раҳбар ходимлари ҳафтасига 10 соатгача ўқитувчи вазифасини ҳам бажариши мумкин

«Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида» ги низомга кўра, мактаб раҳбар ходимлари, яъни директор ва унинг ўринбосарлари асосий лавозими билан бир вақтда ҳафтасига 10 соатгача ўқитувчи вазифасини ҳам бажариши мумкин.

 

 

Бу ҳолатда уларнинг ўтган дарс соатлари учун соатбай ҳақ тўланади. Демак, бу қўшимча иш ўриндошлик асосида эмас, балки қўшимча вазифа сифатида соатбай тўлов билан амалга оширилади.

 

 

Шу билан бирга раҳбар ходимларга дарс бериш имконияти фақат мактабда мутахассис ўқитувчилар етишмаган тақдирда берилади. Агар бошқа ўқитувчилар мавжуд бўлиб, улар тўлиқ дарс соатлари билан таъминланмаган бўлса, раҳбар ходимга қўшимча дарс берилишига йўл қўйилмайди. Вакант соатлар учун мутахассис топилган тақдирда раҳбар ходим бу соатларни унга топшириши шарт.