Ўқишни кўчирмоқчи бўлган талабгорлар бугун имтиҳон топшириладиган бинолар билан олдиндан танишишлари мумкин

Ўқишни кўчирмоқчи бўлган талабгорлар бугун имтиҳон топшириладиган бинолар билан олдиндан танишишлари мумкин

Бугун, 14 август куни соат 15:00 дан 17:00 га қадар талабгорлар рухсатномаларида кўрсатилган манзилдаги ўзлари тест синовида иштирок этадиган бинога келиб, тест синови ўтказиладиган жойлар билан танишиб кетишлари мумкин.

 

 

Хабарингиз бор, талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги ОТМлардан, шунингдек, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синовлари 18-19 август кунлари бўлиб ўтади.

 

 

Тест синовлари икки сменада:

 

 

1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;

2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

 

 

Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади ҳамда талабгорларга мутахассислик фанларида 30 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан – жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш ҳамда жавоблар варақасига кўчириш учун 3 соат вақт берилади.

 

 

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан олишлари мумкин.

 

 

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган бинога рухсатномада белгиланган вақтдан кечикмасдан, паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан келишлари лозим.