Жорий йилнинг 15 майида Давлатимиз раҳбарининг «Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, ҳар йили хорижий олий таълим ташкилотларида ўқишга салоҳияти мавжуд умумтаълим ташкилотларининг жорий 9-синф битирувчилари (1 500 нафаргача) имтиҳон асосида саралаб олинади.
Бундан асосий мақсад, ушбу ўқувчилар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларнинг мактаб маслаҳатчиларига бириктирилади. Ўқувчилар 10-11-синфда ўқиш давомида махсус платформа орқали қўшимча ўқишга жалб этилади.
Шунингдек, ўқувчилар учун дунёнинг илғор олий таълим ташкилотлари қабул талабларидан келиб чиқиб «Ренессанс» болалар соғломлаштириш оромгоҳида қисқа муддатли ўқувлар ташкил этилади.
Булардан асосий мақсад, танлаб олинган ўқувчиларни хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга кириши учун чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлашдан иборатдир.
