2025-2026-ўқув йили учун мактабларнинг 1-синфига қабул қилинган ўқувчиларнинг умумий сони жорий йил 11 августга қадар умумтаълим мактабларининг 1-синфига 666 782 нафар бола (90 %) қабул қилинди.
Аввалроқ, 1-синфга электрон қабул жорий этилган ҳудудларда микроҳудуд доирасидаги қабул жараёнлари 1 августга қадар давом этган, микроҳудуддан ташқари қабул жараёни жорий йил 1 август куни соат 10:00 дан бошланганди. Шунингдек, 2 июлга қадар умумтаълим мактабларининг 1-синфига 470 297 нафар бола (63 %) қабул қилинганди.
Эслатиб ўтамиз: микроҳудуддан ташқаридаги мактабларга қабул жараёнлари 15 августга қадар давом этади.
Ҳудудлар кесимида:
Қорақалпоғистон Республикаси – 34 110 нафар
Андижон вилояти – 61 326 нафар
Бухоро вилояти – 33 853 нафар
Жиззах вилояти – 29 141 нафар
Қашқадарё вилояти – 69 997 нафар
Навоий вилояти – 18 928 нафар
Наманган вилояти – 58 526 нафар
Самарқанд вилояти – 83 211 нафар
Сурхондарё вилояти – 59 086 нафар
Сирдарё вилояти – 15 636 нафар
Тошкент вилояти – 52 448 нафар
Фарғона вилояти – 72 514 нафар
Хоразм вилояти – 34 929 нафар
Тошкент шаҳри – 43 077 нафар
