«Йилнинг энг яхши нодавлат олийгоҳи» танловида қайси университет ғолиб деб топилди?

«Йилнинг энг яхши нодавлат олийгоҳи» танловида қайси университет ғолиб деб топилди?

Республикадаги нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024/2025 ўқув йили якуни бўйича «Нодавлат таълим» ижтимоий лойиҳаси ташаббуси билан «Йилнинг энг яхши нодавлат олийгоҳи — 2025» кўрик танлови бўлиб ўтди.

 

Тўлиқ жамоатчилик фикрига асосланган ушбу танловда Наманган ва Тошкент шаҳарларида шаҳрида фаолият олиб бораётган University of business and science 23 042 та овоз билан ғолиб бўлиб, фахрли 1-ўринни эгаллади.

 

ТОП-10 рейтинг эгалари:

 

1. University of business and science — 23042
2. Ипак йўли инновациялар университети — 20606
3. Осиё Халқаро Университети — 19905
4. Маъмун университети — 6745
5. Кимё халқаро университети — 4310
6. Термиз иқтисодиёт ва сервис университети — 3318
7. Турон зармед университети — 2451
8. Урганч ранч технология университети — 1908
9. Ренессанс таълим университети — 1689
10. Тошкент амалий фанлар университети — 1342

 

Ушбу танловда ғолиб ОТМга «энг яхши нодавлат олийгоҳ» статуэткаси, махсус совға ҳамда 20 млн сўм миқдоридаги нақд пул мукофоти топширилди. Маълумот учун, ўтган ўқув йили якуни учун ўтказилган «Йилнинг энг яхши нодавлат олийгоҳи — 2024» танловида ҳам UBS ( University of business and science) 30 913 та овоз билан ғолиб бўлиб, фахрли 1-ўринни эгаллаган эди.

 

University of business and science Наманган ва Тошкент шаҳарларида  Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тақдим этилган лицензия асосида фаолият юритади. Университетда 2025-2026-ўқув йили учун 49 та бакалавриат йўналишлари, 14 та магистратура мутахассисликлари ва 5 та докторантура ихтисосликлари бўйича халқаро стандартларга асосланган сифатли таълим йўналишларига қабул очилган.