Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрь кунидаги 572-сон Низомнинг 26-бандига кўра, айрим ҳолатларда давлат хизматлари маркази ёки Ваколатли вазирликлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин.
Бунга қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлиши мумкин:
– педагог кадрлар томонидан сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари ёхуд СМС-хабарнома билан тасдиқланмаганлиги;
– педагог кадрлар томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;
– сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
– аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).
Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
