Малака тоифалари босқичма-босқич берилади ёхуд тоифалардан «сакраб« ўтиб бўлмайди

Малака тоифалари босқичма-босқич берилади ёхуд тоифалардан «сакраб« ўтиб бўлмайди

Низомнинг 44-банди:Иккита босқич натижаларига кўра:

г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

 

60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган;

 

55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган;

 

55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.

 

П.С Малака тоифаларини ошириш ёки тушириш босқичма-босқич, яъни бир поғона кўтариш ёки бир поғона тушириш орқали амалга оширилади (алоҳида ютуқлари учун тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) бериладиган малака тоифалари бундан мустасно).