Фарғонада ўқитувчи сертификат сабаб суицидга қўл ургани юзасидан ФВММТБ маълумот берди

Фарғонада ўқитувчи сертификат сабаб суицидга қўл ургани юзасидан ФВММТБ маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда Фарғоналик аёл ўқитувчи ўзини осгани, бунга сабаб эса, Б2 сертификати бўлмагани ҳақида хабарлар кенг тарқалди. Ушбу ҳолатга Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагича муносабат билдирди:

 

Ижтимоий тармоқларда «Фарғонада бир аёл ўқитувчи ўзини осибди…« мазмунда тарқатилган хабар вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

 

Мазкур хабарда Чет тилидан Б2 сертификати йўқлиги учун ишдан бўша деб қаттиқ босим бўлганлиги ҳақида сўз юритилган.

 

Ўрганиш жараёнида Фарғона вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларида мазкур ҳолат аниқланмади. Ижтимоий тармоқлардаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

 

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фаоллари!

 

Маълумки, Конституцияга мувофиқ, ҳар ким ахборотни излаш, олиш, тадқиқ қилиш, узатиш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқига эга.

 

Ёдда тутиш керакки, асосланмаган маълумотларни тарқатиш, бу ҳаракатлар билан кимнидир камситиш, обрўсини тўкиш, шаънига путур етказиш, шунингдек, қасддан ташкилот ёки корхона нуфузига зиён етказганлик учун фуқаролик, маъмурий ва жиноий шаклдаги жавобгарликлар ўрнатилганини яна бир бор эслатиб қўямиз. — дейилади хабарда