Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани ҳақидаги мандат қачон чиқади?

Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани ҳақидаги мандат қачон чиқади?

Бугун, 8 август куни соат 23:59 да бакалавриат учун танлов босқичи тўлиқ якунланади. Жами 10 кун давомида республиканинг барча ҳудудларида тестлар ўтказилди. Йўналиш танлаш учун эса 15 кун вақт берилди.

 

Умумий мандат қачон чиқади деган саволларга ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев қуйидагича жавиб берган:

 

«Танлов босқичи якунлангача мумий мандат шакллантириш бошланади. Қоида тариқасида, якуний мандат 1 ҳафта ичида чиқиши керак»

 

Имтиҳонга оид муддатлар:

 

14-23 июль — тест жараёнлари;

25 июлдан 8 августгача — йўналиш танлаш жараёни;

8-15 август — мандатни тайёрлаш жараёни (тахминий муддат);

15 август — мандат куни (тахминий муддат);

16-26 август — олийгоҳга кира олмаган абитуриентларнинг техникумларни танлаш жараёни (тахминий муддат).

 

Маълумот учун, ўтган йилги муддатлар:

 

14-25 июль — тест жараёнлари;
27 июлдан 10 августгача — йўналиш танлаш жараёни;
11-17 август — мандатни тайёрлаш жараёни;
17 август — мандат куни;
18-27 август — олийгоҳга кира олмаган абитуриентларнинг техникумларни танлаш жараёни.

 

«Кўриб турганингиздек, ўтган йили абитуриентлар сони кўпроқ ва тест муддати узоқроқ бўлганда ҳам мандат муддатидан олдин чиққан эди. Демак, жорий йилда мандат янада вақтлироқ чиқиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас», — дейди Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграмдаги саҳифасида.