Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига кўра, баъзи ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан тўғридан-тўғри берилади.
Низомнинг 8-бандига кўра, қуйидаги педагог кадрларга малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:
– Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан рўйхати тасдиқланадиган спорт мусобақаларининг:туман (шаҳар) босқичи ғолиб тарбияланувчисини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);
