Педагогларни розилигисиз касбий фаолиятидан ташқари ишларга жалб этиш тақиқланади

Педагогларни розилигисиз касбий фаолиятидан ташқари ишларга жалб этиш тақиқланади

2024 йил 1 февралдаги ЎРҚ-901-сон ҳужжатга кўра, педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш тақиқланади.

 

 

Ушбу Низомнинг 5-моддасига кўра, педагогни унинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, лекин сиёсий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тадбирларга (сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларида иштирок этишга, тест синовларида аудитория назоратчиси вазифасини бажариш, аҳолини рўйхатга олиш ишларида кўмаклашишга, таълим ташкилотларини текшириш ҳамда аттестациядан ўтказиш жараёнларида эксперт сифатида иштирок этишга ва бошқаларга) жалб қилиш унинг розилигига кўра, у билан тузилган шартномага асосан, қўшимча ҳақ тўлаш эвазига, ишдан бўш вақтида ёки иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда амалга оширилади.

 

 

Педагогни бирон-бир шаклда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш, шунингдек педагогнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки унинг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

 

 

Педагогни бирон-бир шаклда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (41 млн 200 минг сўмдан 61 млн 800 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.