Бухоролик 10-синф ўқувчиси Осиё чемпиони бўлгани айтилмоқда

Бухоролик 10-синф ўқувчиси Осиё чемпиони бўлгани айтилмоқда

Жорий йилнинг 1–5 август кунлари Жанубий Корея Республикасининг Геосан шаҳрида кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

 

 

Мазкур нуфузли мусобақада ўзбекистонлик ёш спортчилар ҳам муваффақиятли иштирок этишган.

 

 

Чемпионатда Шофиркон туманидаги 40-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Ўғилой Мансурова ҳам иштирок этиб, 40 кг вазн тоифасида Осиё чемпиони бўлди.