Эртага касбий Сертификатлаш синовларида иштирок этиш учун ариза юборишнинг охирги куни

Эртага касбий Сертификатлаш синовларида иштирок этиш учун ариза юборишнинг охирги куни

Хабарингиз бор, 7 июлдан бошлаб навбатдан ташқати касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун мурожаатларни юбориш бошланган эди. Мурожаатларни юбориш 2025 йил 7 август (шу куни ҳам)га қадар давом этади.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 87-сон қарори билан умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар ҳамда тегишли тоифага эга бўлмаган педагог кадрлар касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади.

 

 

2025 йил 7 июлдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда давлат хизматлари марказлари орқали навбатдан ташқари касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун мурожаатлар қабул қилинмоқда.

 

 

Эслатиб ўтамиз: Касбий сертификатлаш синовларида жорий йилнинг март июнь ойларида ўтказилган касбий сертификатлаш синовларида етарли балл тўплай олмаган (56 дан кам) ҳамда иштирок этмаган стажёр-ўқитувчилар, шунингдек малака тоифаси тўғрисида Сертификатга эга бўлмаган ўқитувчилар ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.

 

 

Аввалроқ, 2025 йилги касбий сертификатлаш учун назорат синови топшириқлари спецификацияси эълон қилинганди.

 

Касбий сертификатлаш синовида илк бор иштирок этаётган талабгордан тўлов ундирилмайди.