Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этган директор 42 млн сўм миқдорида жаримага тортилди

Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этган директор 42 млн сўм миқдорида жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Марҳаматдаги 42-мактаб ўқитувчилари муассасани таъмирлаётгани акс этган видео тарқалди.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠ Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг баёнотига кўра, бу ҳолат педагоглар томонидан «ихтиёрий ҳашар» шаклида ўтказилган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠


Видеода таъмир ишларини фақат аёл ўқитувчилар амалга ошираётгани, шунингдек, уларнинг айримлари инглиз ва рус тили, математика ўқитувчилари эканлиги айтилган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠ Педагогларнинг баъзилари девор ва шифтни бўяган бўлса, айримлари пол қисмини артиб, стол ташиганини кўриш мумкин.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

МТТБга кўра, мактаб жамоаси суҳбатда ушбу ҳашарни «ихтиёрий равишда» ўтказишганини айтишган. Бироқ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг маълум қилишича, ўқитувчиларнинг таъмирлаш ишларига мажбурий жалб қилингани ҳолати ўз тасдиғини топган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

Ўрганиш давомида мактаб директори ўз ваколатидан фойдаланиб, педагогларни таъмирлашга мажбурий чақиргани, акс ҳолда, уларга дарс соатлари кам тасдиқланишини айтгани аниқланган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

Мактаб директори З.Мамажоновага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида (41 млн 200 минг сўм) жарима қўлланган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

Педагогларни ўз лавозим мажбуриятидан ташқари ишларни бажариш ҳолатини назоратга олмагани сабабли мактаб директори эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠