Тошкентдаги талаба самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

Тошкентдаги талаба самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

2025 йил 29 июль куни Тошкент–Деҳли йўналишидаги авиарейсда кутилмаган ҳолат юз берди — бортдаги йўловчилардан бири ҳушидан кетиб, юраги тез уриб, оғир аҳволга тушиб қолди. Айнан шу вақтда самолётда бўлган Тошкент давлат тиббиёт университетининг Халқаро факультетида таҳсил олаётган ҳиндистонлик талаба Mohamed Anees ўзининг билим ва малакасини ишга солди.

 

Воқеа ҳақида Ҳиндистоннинг Mathrubhumi News телеканали ҳам репортаж тайёрлаган.

 

“Парвоз вақтида экипаж аъзолари ъАгар бортда шифокор ёки тиббий ходим бўлса, илтимос, ўзини таништирсинъ деган эълон берди. Мен дарҳол жавоб бердим ва беморга ёрдам бера олишимни айтдим. 48 ёшли аёлнинг юраги тез ураётганини сездим. Текширувдан сўнг унда тахикардия хуружи борлигини аниқладим. Шунда каротид массажини қўллаб, биринчи ёрдамни кўрсатдим. 10–15 сониядан сўнг беморнинг аҳволи яхшилана бошлади,” — дея воқеани эслаб ўтди Mohamed Anees.

 

Самолёт Деҳлига қўнганидан сўнг, бемор зудлик билан профессионал тиббий хизматга топширилди.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish