TOEFL iBT халқаро имтиҳони
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳузуридаги Илмий-ўқув амалий маркази ҳамда Educational Testing Service (ETS) ҳамкорлигида ташкил этилган TOEFL iBT халқаро имтиҳони учун онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни бошланди!
Имтиҳонда иштирок этишни истаган талабгорлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари зарур: www.ets.org
Имтиҳон топшириш истагини билдирган талабгорлар www.ets.org сайти орқали тест топшириш манзили сифатида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳузуридаги Илмий ўқув амалий марказ (Scientific and educational practical center under The Agency – 12, Bogishamol street, 1st floor, Tashkent, 100084, Uzbekistan) ни танлашлари ҳамда рўйхатдан ўтишлари лозим.
Имтиҳон санаси:
🔸 2025 йил 20 август
🔸 2025 йил 6-сентабр
🔸 2025 йил 13-сентабр
🔸 2025 йил 20-сентабр
🔸 2025 йил 27-сентабр
🔹 Манзил: Тошкент шаҳри, Боғишамол кўчаси, 12-уй
Мўлжал: “Бодомзор” метро бекати
Жойлашув: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биноси
TOEFL iBT – халқаро миқёсда тан олинган ва сертификатлар рўйхатига киритилган расмий имтиҳон ҳисобланади. Батафсил: лех.уз
Рўйхатдан ўтиш, имтиҳон тўлови тўғрисида маълумот олиш, шахсий кабинет яратиш, шунингдек тайёрлов материаллари ва йўриқномалар билан танишиш учун: www.ets.org сайтига ташриф буюринг.
Қўшимча маълумот учун:
(95) 515-68-68
GRE имтиҳони учун рўйхатга олиш бошланди!
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳузуридаги Илмий-ўқув амалий марказ ҳамда Educational Testing Service (ЭТС) ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилаётган Graduate Record Examinations (GRE) имтиҳонига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди!
GRE – халқаро миқёсда тан олинган, магистратура ва докторантура босқичлари учун мўлжалланган тест бўлиб, дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари томонидан қабул қилинади.
Имтиҳон топшириш истагини билдирган талабгорлар www.ets.org сайти орқали тест топшириш манзили сифатида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳузуридаги Илмий ўқув амалий марказ (Scientific and educational practical center under The Agency – 12, Bogishamol street, 1st floor, Tashkent, 100084, Uzbekistan) ни танлашлари ҳамда рўйхатдан ўтишлари лозим.
Имтиҳон санаси:
🔸 2025 йил 29-сентабр
🔹 Манзил: Тошкент шаҳри, Боғишамол кўчаси, 12-уй
Мўлжал: “Бодомзор” метро бекати
Жойлашув: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биноси
Рўйхатдан ўтиш, имтиҳон тўлови, тайёрлов материаллари ва йўриқномалар www.ets.org сайтида мавжуд.
Қўшимча маълумот учун:
(95) 515-68-68
