Ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти эълон қилинди.
Унга кўра, ногиронлиги бўлган шахслар учун республика бўйича жами 3 907 та қўшимча давлат гранти квотаси ажратилган.
Таълим шакллари кесимида:
кундузги таълим шакли учун – 2 968 та;
кечки таълим шакли учун – 575 та;
масофавий таълим шакли учун – 364 та.
