«Жасорат мактаблари»га кириш имтиҳонларида тенг балл олганлар учун жисмоний тайёргарлик синовлари қачон ўтказилади?

«Жасорат мактаблари»га кириш имтиҳонларида тенг балл олганлар учун жисмоний тайёргарлик синовлари қачон ўтказилади?

Жорий йилнинг 29 июль куни «Жасорат мактаблари»га кириш имтиҳон натижалари бўйича тенг балл тўплаган номзодлар учун жисмоний тайёргарлик синовлари бўлиб ўтади.

 

 

Жараёнлар соат 8:00 да бошланади.

 

 

Маълумот учун: ушбу синовларда ҳар бир ўқувчига 5 тадан жисмоний машқ берилади ҳамда «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларининг турлари ва мезонларига мувофиқ 50 баллик тизим асосида баҳоланади.

 

 

Натижалар юзасидан қизиқтирган саволлар бўлган тақдирда белгиланган тартибда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ташкил этилган комиссияга мурожаат этиши мумкин.

 

 

Бу муҳим: талабгорлар имтиҳон бошланишидан 1 соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатнома билан келишлари шарт.

 

 

Қўшимча маълумотлар учун: 1206

 

 

Манзиллар рўйхати