Бугун техникум битирувчилари учун ОТМларга суҳбат асосида ўқишга ҳужжат топширишнинг охирги куни

Бугун техникум битирувчилари учун ОТМларга суҳбат асосида ўқишга ҳужжат топширишнинг охирги куни

Ҳукумат қарорига асосан техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни суҳбат асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига 2-курсдан ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди.

 

 

Ушбу тоифадаги абитуриентлар 5 июлдан бошлаб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг my.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтказилди.

 

 

Рўйхатдан ўтишда абитуриент тўғрисидаги маълумотлар электрон платформада автоматик шаклланади.

 

 

Рўйхатдан ўтказиш жараёни бугун 25 июлига қадар давом этади.

 

 

Ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхатини юклаб олиш.