Чили тадқиқотига кўра стол ўйинлари болаларнинг ҳисоблаш кўникмаларини ривожлантиради

Чили тадқиқотига кўра стол ўйинлари болаларнинг ҳисоблаш кўникмаларини ривожлантиради

Стол ўйинлари болаларнинг математик кўникмаларини ривожлантиришда самарали восита бўлиши мумкин. Чилилик олимларнинг тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, бундай ўйинларни таълим жараёнига қўшиш тавсия этилади. Мазкур илмий иш Early Years журналида чоп этилган.

 

 

Тадқиқотчилар сўнгги 23 йил давомида чоп этилган 19 та илмий мақолани таҳлил қилган. Улардан фақат биттаси истисно бўлиб, қолганларининг барчаси 3 ёшдан 9 ёшгача бўлган болаларнинг математик қобилиятлари ва рақамларга асосланган стол ўйинлари (масалан, домино, монополия каби фигурани катаклар бўйлаб ҳаракатлантиришга асосланган ўйинлар) ўртасидаги боғлиқликни ўрганган.

 

 

Тадқиқотларда болалар ўртача 1,5 ой давомида ҳафтасига икки марта 20 дақиқалик махсус ўйин машғулотларида қатнашган. Муҳим жиҳатлардан бири шуки, бу машғулотларда иштирок этган ўқитувчилар ва бошқа катта ёшдагилар махсус тайёргарликдан ўтган, яъни стол ўйинларини таълимда тўғри қўллашни ўрганган.

 

Чили тадқиқотига кўра стол ўйинлари болаларнинг ҳисоблаш кўникмаларини ривожлантиради

 

Болаларни таққослаш учун турли гуруҳлар ташкил этилган: айрим ҳолларда назорат гуруҳи рақамларга алоқаси бўлмаган ўйинларда қатнашган бўлса, бошқа ҳолларда конкрет математик кўникмалар шаклланиши кузатилган.

 

 

Экспериментдан олдин ва кейин барча болаларга математик тестлар ўтказилган. Бу тестларда рақамларни номлаш, кетма-кетликда жойлаштириш, миқдорий қийматларни баҳолаш, қўшиш ва айириш каби кўникмалар текширилган. Баъзи тадқиқотларда болаларнинг математикага бўлган қизиқиши ҳам ўрганилган.

 

 

Натижаларга кўра, рақамларга асосланган стол ўйинлари болаларнинг юқоридаги барча математик кўникмаларини яхшилаган. Экспериментдан сўнг тест натижаларининг 52% дан ортиғида ижобий ўзгариш қайд этилган. Рақамларга асосланган ўйинлар билан боғлиқ бўлмаган ўйинларга нисбатан 32% тадқиқотда улар самаралироқ экани аниқланган. Бироқ, бундай ўйинлар болаларнинг математикага қизиқишига деярли таъсир қилмаган.

 

 

Тадқиқотчилар хулоса қиладики, агар ўқитувчилар ва бошқа катта ёшдагилар ўйин жараёнини тўғри ташкил қилсалар, стол ўйинлари болаларнинг математик кўникмаларини ривожлантиришда самарали восита бўлиши мумкин. Олимлар ушбу ўйинларни мактаб дастурларига киритишни тавсия этишмоқда.

 

Чили тадқиқотига кўра стол ўйинлари болаларнинг ҳисоблаш кўникмаларини ривожлантиради

 

Стол ўйинларининг бошқа фаолиятлардан фарқли жиҳатлари қуйидагилардан иборат:

 

– улар қатъий қоидаларга эга бўлиб, унда ҳаракатлар, фигуралар ва юришлар сони чекланган;

 

– юришлар натижасида ўйин майдонидаги вазият ўзгаради.

 

 

Бу хусусиятлар стол ўйинларида ўқув дастурларига мос турли ўйин ҳолатларини шакллантириш имконини беради. Шунга қарамай, бундай ўйинлар ҳанузгача дунё бўйича таълим тизимида кам қўлланилади.

 

 

Тадқиқотчилар фикрича, бу йўналишда — яъни ўйинларнинг бошқа когнитив (билиш) қобилиятлар ва умуман ривожланишга таъсирини ўрганиш — ҳали давом эттирилиши зарур.