Кириш тест синовлари 2025 йил 24 июль куни Тошкент шаҳри ва республикамизнинг барча ҳудудида, 25 июль куни Тошкент шаҳрида махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада ўтказилади.
Тест синовларини ўтказилиш вақти:
– биринчи смена соат 9:00 да;
– иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.
Тест синови ўтказиладиган ҳудуд, санаси ҳамда вақти ҳар бир абитуриентнинг рухсатномасида кўрсатилган.
Эслатма: Абитуриентлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1.5 (бир ярим) соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.
