Абитуриент тестдан камчилик ёки хато топса нима қилиши керак?

Абитуриент тестдан камчилик ёки хато топса нима қилиши керак?

Тест китобчаси тарқатилгач, абитуриент унда камчилик йўқлигини текшириб чиқиши керак.

 

Бунда:

 

– мутахассислик фанларидан 30 тадан 60, мажбурий фанлар блокида жами 30 та савол борлигини;

– ҳар бир тестда 4 тадан вариант борлигини;

– тест китобчасининг сифатли эканини текшириши керак.

 

Қонунчиликка кўра, абитуриент тест китобчасида хатолик топса, назоратчига бу ҳақда хабар бериш ва шикоят ёзиш ҳуқуқига эга.

 

Техник ёки мантиқий хатоликлар бўлган тест топшириғи учун абитуриент фойдасига балл берилади. Лекин назоратчига хабар берилмаса, бундай бўлмайди.

 

Бундан ташқари, абитуриент тест топшириқлари китобидан қоралама сифатида фойдаланиш, тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажариш, ундан сўнг тест материалларини тартиб билан гуруҳ назоратчисига топшириш ҳамда тест синовлари ўтказиладиган ҳудуддан чиқиб кетиш ҳуқуқига ҳам эга.

 

Шунингдек, абитуриентнинг тест синовларини топшириш вақтида гуруҳдан чиқиши тақиқланади, чиққан абитуриентлар қайтадан тест синовларига қўйилмайди. Аммо тест материалларисиз, гуруҳ назоратчиси кузатуви остида гуруҳдан чиқиб келиши мумкин.