Сентябрдан бошлаб Канада таълим визаси учун молиявий талаб ошади

Сентябрдан бошлаб Канада таълим визаси учун молиявий талаб ошади

2025 йил 1 сентябридан бошлаб, Канада таълим визасини олиш учун ариза топшираётган талабалар банк ҳисобида камида 22 895 канада долларига эга бўлишлари керак.

 

 

Канада ҳукумати, мамлакатдаги барча олий таълим муассасаларида ўқишни режалаштирган чет эллик талабалар учун талаб қилинадиган молиявий таъминот миқдорини ошириб, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб талаб қилинадиган минимал сумма 22 895 канада доллари (16 728 АҚШ доллари) қилиб белгиланди. Бунга кўра, янги талаб 2260 канада доллари (1650 АҚШ доллари) миқдорида ошади.

 

Ўзгаришлар, асосан, мамлакатдаги инфляция ўсиши билан боғлиқ эканлиги айтилган.

 

 

Аввалги каби, таълим визаси учун ҳужжат топширишда талаба ўзининг ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун етарли маблағ борлигини тасдиқлаши керак.

 

Шунингдек, агар талабалар билан бирга ўқишга келадиган оилавий аъзолар бўлса, талаб қилинадиган сумма оиланинг сонига қараб ошади.