Давлат ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириб, муайян ўқув йили бўйича ГПА кўрсаткичи 4 ва ундан юқори бўлган, белгиланган тоифадаги талабаларга навбатдаги ўқув йили учун қўшимча давлат гранти тақдим этилади.
Бунда талабгорлар ўз аризалари билан ҳар йили 20 июлга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади.
Аризалар кўриб чиқилгач, қўшимча давлат гранти тақдим этилган талабалар ҳар йили 5-сентябрга қадар олий таълим ташкилоти томонидан хабардор қилинади.
