Академик лицейларга кириш тест синовлари 24-25-июль кунлари ўтказилади

Академик лицейларга кириш тест синовлари 24-25-июль кунлари ўтказилади

Академик лицейларга кириш тест синовлари 2025 йил 24 июль куни республикамизнинг барча ҳудудида, 25 июль куни Тошкент шаҳрида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус белгиланган ҳудудларда икки сменада ўтказилади.

 

Тест синовларини ўтказилиш вақти:

биринчи смена соат 9:00 да;

иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.

 

Эслатма: Абитуриентлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1.5 (бир ярим) соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.

 

 

Академик лицейларга ҳужжат топширган абитуриентлар қуйидаги тартибда тест синовларига кириш рухсатномасини олиши мумкин:

 

my.edu.uz платформасида шахсий кабинетга логин ва пароль билан кирган ҳолда юклаб олиши;

 

— Бевосита ҳужжат топширган академик лицейдан бориб олиши мумкин.

 

 

Тест синови ўтказиладиган ҳудуд абитуриент рухсатномасида кўрсатилган бўлади.

 

 

Фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари

ИҚ аниқлаш бўйича адабиётлар рўйхати