Президент фармойишига кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қуйидагилар бўйича таклифларни Давлат комиссиясига тақдим этади:
– республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 1 320 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;
– давлат олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат грантининг таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти бўйича;
– Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар учун ажратилган 4 000 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;
– давлат буюртмасининг тақсимотида иштирок этиш истагини билдирган ҳамда талабалар қабулини давлат олий таълим ташкилотлари учун белгиланган тартиб ва шартларда амалга оширувчи нодавлат олий таълим ташкилотлари рўйхатини;
– давлат буюртмасининг тақсимотида иштирок этувчи олий таълим ташкилотларининг таклифларига асосан 2025/2026-ўқув йили учун олий таълим ташкилотлари, таълим шакллари ва таълим тиллари кесимидаги умумий қабул параметрлари бўйича таклифларни.
Эслатма! Қуйидаги ҳаволалар орқали магистратура ва бакалавр учун 4 йиллик давлат гранти квоталари ҳақида билиб олишингиз мумкин:
Магистратура учун давлат гранти — Батафсил
Бакалавр учун давлат гранти — Батафсил
