Жорий йилги ва келгуси 3 ўқув йили учун бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди

Жорий йилги ва келгуси 3 ўқув йили учун бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди

Жорий йилнинг 18 июль куни «Давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ–43-сон Президент фармойиши қабул қилинди.

 

 

Унга кўра, 2025/2026 ўқув йили ва келгуси 3 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланган. Бунда:

 

 

Бакалавриат босқичига кундузги таълим шакли бўйича:

 

2025/2026 ўқув йили учун – 35 500 та;

 

2026/2027 ўқув йили учун – 36 023 та;

 

2027/2028 ўқув йили учун – 36 460 та;

 

2028/2029 ўқув йили учун – 36 761 та.

 

 

Магистратура босқичига кундузги таълим шакли бўйича:

 

 2025/2026 ўқув йили учун – 9 922 та;

 

 2026/2027 ўқув йили учун – 10 191 та;

 

 2027/2028 ўқув йили учун – 10 477 та;

 

 2028/2029 ўқув йили учун – 10 784 та.

 

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қуйидагилар бўйича таклифларни Давлат комиссиясига тақдим этади:

 

 

– республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 1 320 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;

 

– давлат олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат грантининг таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти бўйича;

 

– Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар учун ажратилган 4 000 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан.