Ўқитувчилар ва мутахассислар учун АҚШда илмий тадқиқот олиб бориш имкониятини берувчи дастур

Ўқитувчилар ва мутахассислар учун АҚШда илмий тадқиқот олиб бориш имкониятини берувчи дастур

АҚШ нинг Fulbright Visiting Scholar Program дастури — ўзбекистонлик университет профессор-ўқитувчилари ҳамда камида 10 йиллик профессионал тажрибага эга мутахассислар учун АҚШда 3 ойдан 5 ойгача бўлган муддатда илмий тадқиқот ёки маъруза ўқиш фаолияти билан шуғулланиш имкониятини тақдим этади.

 

 

Дастур тўлиқ молиялаштирилади.

 

 

Кимлар учун: Олий маълумотли (магистр), PhD талабаси , Фалсафа фанлари доктори

 

Дастур тили: Инглиз тили

 

Ёш чегараси: 18 ёшдан

 

Асосий йўналишлар:

 

Lecturing — АҚШ университетларида маъруза ўқиш ва консультациялар ўтказиш;

 

Research — постдокторантура босқичидаги олимлар учун илмий тадқиқот олиб бориш;

 

Lecturing/Research — илмий изланиш ва дарс жараёнларини биргаликда олиб бориш;

 

Research (Junior Faculty) — ёш ўқитувчилар учун янги курс ишлаб чиқиш ва махсус ўқитиш стратегияларини яратиш.

 

Fulbright Junior Faculty — ёш ўқитувчилар учун алоҳида имконият

 

Дастур доирасида камида 3 йиллик олий таълим тажрибасига эга ёш ўқитувчилар ҳам Фулбригҳт Жуниор Фаcултй грантига ариза топширишлари мумкин. Бу грант 1 семестр давомида АҚШда илмий изланиш олиб бориш имконини беради. Аризада тадқиқот йўналиши, унинг стратегик аҳамияти ва кутилаётган натижалар аниқ кўрсатилиши зарур.

 

Грант талаблари:

 

– Ўзбекистон фуқароси ёки доимий яшовчи бўлиш;

 

– ПҳД ёки унга тенглаштирилган даража ёки танланган соҳада камида 10 йиллик тажрибага эга бўлиш;

 

– Олий ўқув юртлари, таҳлил марказлари, давлат ёки нодавлат ташкилотларида фаолият юритаётган бўлиш;

 

– Ҳар қандай соҳа вакиллари ариза топшириши мумкин, бироқ SТEМэкстремизмга қарши кураш ва таълим соҳаларига алоҳида эътибор қаратилади;

 

 

Тиббий амалиёт билан шуғулланувчи номзодлар аризаси кўриб чиқилмайди, бироқ соғлиқни сақлаш сиёсати ва бошқаруви билан боғлиқ мутахассислар учун имконият мавжуд.

 

Дастур афзалликлари:

 

АҚШга бориш ва қайтиш харажатлари қопланади;

 

Молиявий ёрдам ва тиббий суғурта билан таъминланади;

 

АҚШ илмий базалари ва кутубхоналаридан фойдаланиш имконияти;

 

Илгари АҚШда бўлмаган номзодларга устуворлик берилади.

 

Ҳужжат топшириш тартиби:

 

Аризалар онлайн шаклда қабул қилинади. Рўйхатдан ўтиш ушбу ҳавола орқали амалга оширилади;

 

 

Ариза тўлдиришдан олдин, йўриқнома билан батафсил танишиб чиқинг.

 

 

Аризада қуйидагилар бўлиши зарур:

 

 

Илмий тадқиқот ёки лекция режасининг батафсил баёни;

 

CV ёки резюме;

 

2 та тавсиянома;

 

Тадқиқот учун библиография ёки лекция учун курс сйллабуси;

 

Қўллаб-қувватловчи хат (мажбурий эмас, лекин тавсия этилади).

 

 

Қўшимча саволлар учун мурожаат:

 

 

TashkentFulbright@state.gov

 

 

FulbrightUzbekistan@gmail.com