Microsoft ўзининг King студиясида юзлаб ходимларни сунъий интеллект воситалари билан алмаштирди

Microsoft ўзининг King студиясида юзлаб ходимларни сунъий интеллект воситалари билан алмаштирди

Microsoft компанияси томонидан яратилган 200 та сунъий интеллект моделини жорий этиш ортидан айнан шу лойиҳаларда иштирок этган 200 нафар дастурчи ишдан бўшатилди. Энди уларнинг ўрнини ўзлари яратган AI тизимлари эгаллайди. Бу ҳақда WCCFTech нашри хабар берган.

 

 

Candy Crush ўйини билан танилган King компанияси Microsoft томонидан 2022 йилда сотиб олинган ва ҳозирда Activision Blizzard King таркибига кирган. Компания мобил ўйинлар бозорида Microsoft учун муҳим актив ҳисобланади.

 

 

Маълумотларга кўра, қисқартиришлар асосан менежерлари, level дизайнерларкопирайтерлар ва SI воситаларини ишлаб чиқишда иштирок этган мутахассислардан иборат. Эндиликда улар ишлаб чиққан технологиялар ушбу вазифаларни автоматлаштирган.

 

 

Таъкидланишича, қисқартиришлар ЛондонБарселонаСтокголм ва Берлин шаҳарларидаги King офисларида амалга оширилади. Microsoft вакиллари бу қарорларни самарадорлик ва инновацияларни жадаллаштириш билан изоҳлаган.