Сўнгги бир ҳафта ичида ўқишга «киритиб қўйиш» билан боғлиқ бир қанча фирибгарлик ҳолатлари аниқланди. Улар:
1. Тошкент давлат иқтисодиёт университети кафедра ўқитувчиси ўзининг мансабдор танишлари орқали пойтахтлик фуқарони мазкур ОТМга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
2. Фарғона давлат университети кафедра ўқитувчиси ҳамкасблари орқали Фарғона шаҳрида яшовчи фуқарони бокс бўйича даражали унвони мавжудлиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб, мазкур университетнинг ҳарбий таълим факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг 800 доллар олган вақтида ушланди.
3. Тошкентда фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат хореография академиясига ижодий имтиҳондан юқори балл олиб бериб, давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 минг доллар олган шахс ушланди.
4. Наманганда А.В исмли шахс фуқарони Тошкентдаги хусусий университетлардан бирига 3-курсдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 минг доллар олган вақтида ушланди.
Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
