Иш фаолиятида таниш орттириш нима учун керак?

Иш фаолиятида таниш орттириш нима учун керак?

Бугунги кунда талабалар учун фақат яхши баҳоларга эга бўлиш етарли эмас. Карьера ривожи, профессионал ўсишда «networking» яъни иш ёки ўқиш билан боғлиқ соҳаларда фойдали танишлар орттириш, улар билан мулоқот қилиш ва алоқаларни мустаҳкамлашни билиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

 

Мутахассислар фикрига кўра, «networking» янги иш имкониятлари, стажировка, соҳадаги янгиликлардан хабардор бўлиш ва умуман, карьера йўналишида муваффақият қозониш учун энг самарали воситалардан биридир.

 

 

2017 йилги сўров натижаларига кўра, 80 фоиз одам «professional networking» карьерада муваффақиятга эришишда муҳим роль ўйнашини таъкидлаган. Шунингдек, иштирокчиларнинг 35 фоизи оддий LinkedIn орқали бошланган мулоқотлар уларга янги имкониятлар эшигини очганини билдирган. 61 фоиз сўровнома қатнашчилари эса доимий онлайн алоқалар орқали иш топишга эришган.

 

 

Талабалар кимлар билан танишиши мумкин?

 

Талабалар учун касбий алоқалар ўрнатишлари мумкин бўлган одамлар жуда кўп. Булар:

 

— ўқитувчилар ва профессорлар;

 

— гуруҳдошлар;

 

— университет битирувчилари;

 

— тўгараклар, ташкилотлар ва клуб аъзолари;

 

— дўстлар ва уларнинг танишлари.

 

 

«Networking» ни самарали қуришда конференция, семинар ва тренингларда фаол иштирок этиш фойда беради. Шуниндек, оддий саволлар орқали янги суҳбатлар бошлаш мумкин. Масалан: «Сиз қаерда ишлайсиз?», «Касбингиз ҳақида гапириб бера оласизми?» каби саволлар орқали суҳбатни бошлаш мумкин.