Россияда икки ОТМ лицензиядан маҳрум қилинди, бирига қабул тақиқланди

Россияда икки ОТМ лицензиядан маҳрум қилинди, бирига қабул тақиқланди

Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ, Рособрнадзор қуйидаги таълим муассасаларининг лицензияларини бекор қилди ва бир олийгоҳга талабалар қабулини тақиқлади:

 

 

2011-йил 4-майдаги №99-ФЗ «Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Федерал қонунга асосан, қуйидаги ОТМларнинг таълим фаолияти лицензиялари бекор қилинди:

 

 

Хусусий олий ўқув юрти — «Жанубий менежмент институти»;

 

 

Нодавлат хусусий олий таълим муассасаси — «Радиоэлектроника, сервис ва диагностика институти».

 

 

2012-йил 29-декабрдаги №273-ФЗ «Россия Федерациясида таълим тўғрисида»ги Федерал қонун ҳамда Рособрнадзор кўрсатмасининг бажарилмаганлиги сабабли, Нодавлат олий таълим муассасаси «Доғистон тиббиёт стоматология институти»га талабалар қабул қилиш тақиқлаб қўйилди.