Андижон давлат университетида бир нечта мансабдорлар жиноий жавобгарликка тортилди

Андижон давлат университетида бир нечта мансабдорлар жиноий жавобгарликка тортилди

Андижон давлат университетининг бир гуруҳ мансабдор шахслари жиноий режалар тузиб, давлат буджети маблағларини талон-торож қилганликда айбланган. Ушбу ҳолат университетда 27 йил давомида бош ҳисобчи лавозимида ишлаган А.Макҳмудов, собиқ ректор А.Йўлдошев ва яна 11 кишининг иштирок этган. Бу ҳақда Kun.uz хабар берган.

 

 

Таъкидланишича, айбланувчилар 53,6 миллиард сўм давлат маблағларини турли хил усуллари: контракт, рағбатлантириш ва ётоқхона пулларини ўзлаштириш орқали талон-торож қилишган. Баъзи ҳолатларда, талабалар имзолари ва бошқа ҳужжатлар ҳам қалбакилаштирилган.

 

 

Андижон давлат университетидаги ушбу жиноий иш бўйича 13 киши айбланмоқда, улар орасида 1998 йилдан бери бош ҳисобчи лавозимида ишлаган А. Макҳмудов, собиқ ректор А. Йўлдошев, ҳисобчилар, бош аудитор, ўқитувчилар ва бошқа шахслар мавжуд.

 

 

2019-2023 йиллар давомида 8 та ҳолатда стипендия олувчи талабалар сони сунъий равишда оширилган. Талабалар имзоларини қалбаки қилиб, 32 миллиард 94 миллион сўм маблағни талон-торож қилинган, рағбатлантириш пулларини ўзлаштириш учун 2 миллиард 697 миллион сўм маблағлари шахсий ҳисоб рақамларига ўтказилган.

 

 

Шунингдек,14 миллиард 408 миллион сўм миқдоридаги тўлов-контакт пулларини сохта маълумотлар билан тўланган деб кўрсатилган, ва ётоқхона учун тўланган 2 миллиард 663 миллион сўм маблағ ҳам қалбаки ҳужжатлар билан университетга кирим қилинган.

 

Суд ҳукми қандай бўлди?

 

Содир этилган жиноятлар ва молиявий фирибгарликлар натижасида, суд томонидан 12 нафар шахс жиноятда айбли деб топилди. Шу жумладан, бош ҳисобчи А. Макҳмудов 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди, собиқ ректор А. Йўлдошев эса 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

 

 

Андижон давлат университетига 53 миллиард 698 миллион сўм зарар етказилган. Шунингдек, айбланувчилар томонидан қайтарилган маблағлар орқали зарар қопланмоқда. А. Макҳмудов 31 миллиард сўмни, А. Йўлдошев эса 1 миллиард сўмни қоплаган. Бундан ташқари, олинган 7 та автомобиль ва бошқа кўчмас мулклар сотиб, зарар қоплашга йўналтирилмоқда.