Ҳар бир тил — янги олам: 14 та тилни мукаммал билувчи ўқитувчи ҳикояси

Ҳар бир тил — янги олам: 14 та тилни мукаммал билувчи ўқитувчи ҳикояси

Хорижий тилни ўрганиш қанчалик қийин эканини яна бир бор гапирганда, оддийгина Николай Шербитскийни эсланг — Белорус миллий техника университети ўқитувчиси ва 14 та тилни мукаммал билувчи полиглот. У буни қандай уддалади, қайси тил энг қийин бўлди ва хорижий тилни ўрганишдаги муваффақият сири нимада эканини очиқлади. Николай она тиллари рус ва белорус тилларидан ташқари инглиз, швед, япон, венгер, хитой, итальян, испан, немис, лотин, араб, турк ва иврит тилларини билади.

 

 

«Ҳаммаси Робби Уилямсдан бошланди»

 

Николай ҳикояси оддий бир лаҳзадан бошланди, 5-синф ўқувчиси, мактаб автобусида уйга кетаётиб, радиодан тўсатдан қўшиқ эшитиб қолади. Бирдан у англаб етади — қўшиқдаги инглиз тилидаги сўзларни тушунади.

 

Бир пайт мен ижрочининг нима айтаётганини тушундим. Бу жуда ажойиб ҳис эди. Ўшандан бери мен қарор қилдим: шу билан шуғулланишим керак, бу менинг ишим — бу Робби Уилямс эди, — деб эслайди Николай.

 

Бу лаҳза унинг учун ҳақиқий кашфиёт бўлганини таъкидлаган.

 

 

«Тил ўрганиш — бу жониворни парваришлашдек»

 

Николай учун тилларни ўрганиш шунчаки қизиқиш эмас, балки дунёни кашф қилиш ва касбини қуриш усулидир. У лингвистика ва ўқитувчиликни танлаганида, бу ўз қобилиятларини тўлиқ ишлатиш учун амалий қадам бўлган.

 

Ҳар бир тил — янги олам: 14 та тилни мукаммал билувчи ўқитувчи ҳикояси

 

Тил билиш менга эркинлик беради: мен инглиз тилини венгрлар учун ўргатишим, бу ерда венгер тилини ўқитишим, таржима қилишим мумкин. Ноёб тиллар менга профессионал ҳаётда кўплаб эшикларни очди, — тушунтиради у.

 

Аммо полиглот (кўп тилларни биладиган ва уларда эркин гаплаша оладиган одам) йўли ҳар доим осон бўлмади. Баъзи тиллар унга ҳақиқий синов бўлди. Масалан, венгер тили — энг қийинлардан бири.

 

Венгер тили жуда қийин, чунки у ҳеч нарсага ўхшамайди. Венгер тилининг мураккаблиги грамматикада, кўп кесимларда ва фонетикада эшитилиши ғалати бўлишидадир. Аммо айнан шу қийинчиликлар уни рағбатлантирарди. Бундан ташқари, «камчилик одамлар венгр тилини билади, мен биламан — бу менинг ноёблигим!» деган фикр мотивация эди.

 

Қийинчиликларни енгиш Николай учун жараённинг бир қисми эди. У турли усуллардан фойдаланган. Хусусан, венгер мусиқаларини тинглашфильмларни кўришмураккаб жумлаларни такрорлаб улар то унга оддий бўлиб қолгунча жараённи давом эттирган.

 

Тил ўрганиш дарахт етиштириш ёки жониворни парваришлашга ўхшайди. Дастлаб қизиқиш пайдо бўлади. У ресторандаги менюдан ва қўшиқдан келиб чиқиши мумкин. Кейин ўқув қўлланмаларини танлайман, улар барча тил кўникмаларини ривожлантиради — ўқиш, ёзиш, гапириш, эшитиш. Ва кейин амалий фойдаланишга ўтаман, — дейди Николай Шербитский.

 

Тил билимлари профессионал ҳаётда эшик очди

 

Николай учун тил билиш нафақат мулоқот воситаси, балки профессионал дунёга йўл эди. Унинг биринчи жиддий иш тажрибаси бунинг яққол исботи бўлган.

 

Мен ҳали талаба бўлиб ишлаганимда, бир вакант учун ариза топширдим. Суҳбат инглиз тилида бўлиб, мен муваффақиятли ўтдим. Сўрашди: «Техник мутахассислигинг борми?» — «Ҳа.» — «Хитой тилини биласанми?» — «Ҳа.» 20 номзод бор эди, кўпчилиги тажрибали, мен эса тажрибасиз, аммо тилларни билардим. Бу менга йўлим тўғри эканлигини кўрсатди, — дейди у.

 

Ноёб тилларни билиш Николайни ҳамкасблар орасида ўқитувчиликда, таржимада ва халқаро лойиҳаларда иштирок этишда ажратиб кўрсатган. Масалан, у хорижий талабалар учун инглиз тилини ўқитган ва Беларусьда венгер тилини ўргатган, бу эса унинг ноёб мутахассис сифатидаги обрўсини мустаҳкамлаган.

 

 

Тил билиш қизиқарли вазиятларни ҳам келтириб чиқаради

 

Николай учун кўп тилларни билиш нафақат фойда, балки кўплаб кулгили вазиятлар ҳам олиб келган. У энг севимли ҳикояларидан бирини хитойлик талабалар билан боғлайди.

 

Ҳар бир тил — янги олам: 14 та тилни мукаммал билувчи ўқитувчи ҳикояси

 

Мен инглиз тилини ўргатган пайтда уларга топшириқ бердим. Улар хитой тилида шивирлашишни бошлашди — мен дарҳол уларнинг тилини билаётганимни айтмадим. Бир бола қизга деди: «Топшириқни суратга ол, менга юбор, вақт етмаяпти». Қиз жавоб берди: «Қила олмайман, у бизга қараяпти». Бола: «У нима бўлса ҳам тушунмайди». Мен эса хитой тилида аралашдим: «Мен ҳамма нарсани тушунаман». Ноқулай вазият бўлди, аммо кейин узоқ кулдик, — дейди Николай Шербитский.

 

Николай шунингдек, итальян ва испан тиллари ўртасидаги чалкашлик ҳақида ҳикоя қилади.

 

Мен испан тилини университетда мажбурий фан сифатида ўргандим, аммо бир вақтнинг ўзида итальян тилини мустақил ўргандим, у менга яқин эди. Бир куни испан дарсида итальян тилида гапира бошладим — атиги беш дақиқадан кейин ҳамма мени ғалати томоша қила бошлади. Ўқитувчи мамнун эмас эди, лекин кейин тушунтирдим — бу тасодиф эди, — деб кулади Николай. Бундай ҳолатлар полиглот ҳам хатолардан холи эмаслигини кўрсатади, аммо айнан шу хатолар тил ўрганишни жонли ва инсоний қилади.

 

 

14 та тилни ёдда сақлаш сирлари

 

Кўпчилик Николайга қандай қилиб шунча тилни эсда сақлашига ҳайрат билан қарайди. Аммо у учун бу табиий жараён ҳисобланади.

 

Доимий фойдаланадиган тиллар — инглиз, рус, белорус тиллари — доим қўлимда. Кам ишлатиладиган тиллар, масалан иврит ёки лотин тилини «вақтинчалик фойдаланилмаётган» ҳолатда сақлайман. Зарур бўлса, бир ҳафталик интенсив машғулотдан сўнг эркин гапира оламан, — тушунтиради у.

 

Бу қобилият нафақат истеъдод, балки йиллар давомида ишлаб чиқилган тизим натижасидир.

 

 

Тил кўникмаларини доимий сақлаш

 

Николай тилларни фаол сақлаш учун мунтазам машқ қилади.

 

YouTubeʼда видеолар кўрамантурли тилларда янгиликларни ўқийман, қўшиқлар тинглайман. Ҳатто кунига 10-15 дақиқа ҳам кўникмани йўқотмасликка ёрдам беради, — дейди у.

 

Агар тилни тезда тиклаш керак бўлса, у уни тўлиқ эгаллайди: китоб ўқийдифильмлар кўрадиграмматика такрорлайди ва овоз чиқариб гапиради. Бу усул билимларини мослашувчан қилади.

Ҳар бир тил — янги олам: 14 та тилни мукаммал билувчи ўқитувчи ҳикояси

 

Янги тилни ўрганиш бўйича полиглот тавсиялари

 

Николай янги тилни ўрганмоқчи бўлганларга ўз тажрибасини бемалол баҳам кўради. Унинг энг асосий тавсияси жуда оддий:

 

Олинг ва бошланг! Энг муҳими — кечиктирмаслик. Ўзингизга ёққан қўлланмани танланг. Бошлаш учун ҳар қандай дарслик яхши, фақат у сизни қизиқтириши керак, — тавсия қилади Николай.

 

Асосий муваффақият сири эса мунтазамликда.

 

Ҳар куни 10-15 дақиқа машқ қилиш ҳафтада бир соат ўқишдан яхшироқ. 15 дақиқада бир неча ифодани ўрганиш, қоидани тушуниш ёки сўзларни такрорлаш мумкин — бу тезроқ ривожланишга олиб келади, — дейди у.

 

Николай Шербитскийи фақат сўзларни билиш етарли эмаслигини таъкидлайди.

 

Грамматикаси бўлмаган сўзлар — йўриқномаси бўлмаган конструктор каби: буюмлар бор, нима қилишни билмаяпсиз. Сўзларни гапларда, контекстда ўрганинг. Бошланғичда жуда оддий гаплар — 3-4 сўздан иборат бўлса ҳам бўлади. Аммо биз гапирганда миямиз тўғри ишлайди ва яхши эслаб қолади. Хато қилишдан қўрқманг. Хато қилишдан қўрқиш тил тўсиқини яратади. Мен талабаларга доим айтаман: хато бўлса ҳам гапиринг. Машқлар сони вақт ўтиши билан сифатга айланади. Қанча кўп амалиёт қилсангиз, шунча гапириш қобилиятингиз яхшиланади, — дейди у.

 

 

Хулоса қилиб айтганда, Николай Шербитский полиглотлик фақат қобилият эмас, балки қизиқиш, қатъият ва тизимли ёндашув натижасидир. Унинг тажрибаси ҳар биримизга янги тилни ўрганишга илҳом беради.