Ўқувчилар учун «Жадид бобомга мактуб» танлови ташкил қилинади

Ўқувчилар учун «Жадид бобомга мактуб» танлови ташкил қилинади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда «Жадид» газетаси таҳририяти ҳамкорлигида мактаб ўқувчилари ўртасида «Жадид бобомга мактуб» танлови эълон қилинди.

 

 

Танлов шартлари қуйидагилардан иборат:

 

 

— жадид маърифатпарварларидан бирига хат тарзида ёзилган иншо (дафтар варағининг 80 қаторидан ошмаган ҳолда, ҳуснихат билан қўлда ёзилган бўлиши шарт);

 

— шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси, яшаш манзили, боғланиш учун телефон рақами, мактаби ва синфи кўрсатилган ҳолда @Jadidtanlovi_bot  телеграм боти орқали жорий йил 20 июндан 20 августга қадар қабул қилинади.

 

— Танловга тақдим этилган иншолар 100 баллик тизимда баҳоланади. Кўчирилган ёки сунъий интеллект иштирокида тайёрланган материаллар аниқланган тақдирда танловдан олиб ташланади.

 

 

Танлов ғолиблари Диплом, жадидлар қаламига мансуб китоблар тўплами ва қуйидаги пул мукофотлари билан мукофотланади:

 

1 та биринчи ўрин – 5 000 000 (беш миллион) сўм;

2 та иккинчи ўрин – ҳар бири 4 000 000 (тўрт миллион) сўмдан;

3 та учинчи ўрин – ҳар бири 3 000 000 (уч миллион) сўмдан;

10 та рағбатлантирувчи ўрин – ҳар бири 1 000 000 (бир миллион) сўмдан.

 

 

Танлов ғолиб ва совриндорлари Мустақиллик байрами арафасида аниқланади ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва «Жадид» газетасининг ижтимоий тармоқ саҳифаларида эълон қилинади. Уларнинг ижодий ишлари «Жадид» газетасида чоп этилади.

 

 

Шунингдек, биринчи ўрин ғолиби ўқиётган мактаб кутубхонасига 1000 та бадиий, илмий-оммабоп китоб тақдим этилади.