Ихтисослаштирилган мактабларнинг кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 7–9 июль кунлари 3 сменада бўлиб ўтади.
Ушбу мактабларга квота доирасида кириш имтиҳонлари бир босқичда, аниқ фанлар йўналиши бўйича 5–10-синфларга, табиий фанлар йўналиши бўйича 7–10-синфларга ўтказилади.
Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 105 дақиқа вақт берилади.
Эслатиб ўтамиз, талабгорларга топшириқларни бажариш учун белгиланган вақтдан (105 дақиқа) ташқари, кириш имтиҳонининг жавоблар варағини белгилаш учун қўшимча вақт берилмайди.
Имтиҳон рухсатномасини юклаб олиш учун талабгорнинг аризада киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома юборилади.
Шундан сўнг, имтиҳон ўтказиладиган жой номи ва вақти тўғрисидаги маълумотлар қайд этилган рухсатномани шахсий кабинетингиз орқали юклаб олишингиз мумкин.
Шахсий кабинет ҳаволаси: https://ariza.piima.uz/application/cabinet
