Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг I босқичи қачон ўтказилади?

Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг I босқичи қачон ўтказилади?

Жорий йилнинг 6 июль куни Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи ўтказилади.

 

 

Имтиҳон вақти ва манзили ҳақидаги маълумот талабгор томонидан my.gov.uz ёки аrizа.piima.uz сайтларига киритилган телефон рақамларига SМS-хабарнома орқали маълум қилинади.

 

 

Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи Математика фанидан 30 та топшириқ (тест шаклида) ўтказилади.

 

 

Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 60 дақиқа вақт берилади.

 

 

Талабгорларга топшириқларни бажариш учун белгиланган вақтдан (60 дақиқа) ташқари, кириш имтиҳонининг жавоблар варағини белгилаш учун қўшимча вақт берилмайди.

 

 

Маълумот учун, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг имтиҳонлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Қолган ҳудудларнинг имтиҳонлари ўз ҳудудларида бўлади.

 

 

Президент мактабларининг кириш имтиҳонлари иккинчи босқичининг санаси ва вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади.