Аввалроқ, Наманган давлат университети 2025/2026-ўқув йили бакалавриати учун қабул квоталари эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Шундан сўнг, Наманган давлат университети Ахборот хизмати бу маълумотларни рад этиб, расмий муносабатини билдирди.
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-81-сонли фармонига асосан, 2024/2025 ўқув йили қабулидан бошлаб, давлат буюртмаси параметрларини давлат олий таълим муассасалари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқлаш тартиби жорий этилган.
Шунингдек, Республика таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан олий таълим ташкилотлари, таълим шакллари ва тиллар кесимида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича умумий қабул параметрлари тасдиқланиши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ҳақиқатга мос эмаслигини билдирамиз», — дейилади хабарда.
