МДҲ давлатлари тарих дарслигида Россияга нисбатан салбий муносабат бор — Россия таълим вазири

МДҲ давлатлари тарих дарслигида Россияга нисбатан салбий муносабат бор — Россия таълим вазири

 

Россия таълим вазири Сергей Кравсов Давлат Думасидаги мажлисда сўзга чиқиб, МДҲ айрим мамлакатларидаги тарих дарсликларида Россияга нисбатан салбий муносабат билдирилгани, айниқса, бу совет даврига тўғри келишини айтди.

 

«Тарих дарсликларига келсак, бир қатор давлатлар тарихини кўриб чиқишда тарихий материални тарихийлик ва холислик тамойилларига риоя қилмасдан тақдим этишда маълум қийинчилик ва муаммолар мавжуд. Бу, биринчи навбатда, бизнинг умумий ўтмишимизга, республикалар ҳудудининг Совет Иттифоқи таркибида бўлган даврига тааллуқлидир, бу эса, умуман олганда, Россияга нисбатан салбий хусусиятга эга», — деган Кравсов.

Унинг таъкидлашича, Россия Таълим вазирлиги МДҲ давлатларининг тегишли вазирлари билан ягона тарихий ўтмишни талқин қилиш бўйича ёндашувларни келишиш устида ишламоқда. Бу гап қайси давлатлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.

 

 

Кравсовнинг қўшимча қилишича, Россия ушбу давлатлар билан биргаликда «ягона таълим, маданий ва руҳий макон қурмоқда» ва шунга мос равишда «ҳамма бир-бирини тушунадиган ва яхши қўшничиликка содиқ бўлган Евроосиё қитъасининг келажагини ҳам».

 

«Биз биргаликда ягона таълимий, маданий ва маънавий макон барпо этмоқдамиз. Бу эса, ўз навбатида, Евросиё қитъасида ўзаро англашув, яхши қўшничилик ва аҳоли фаровонлигининг ортишига хизмат қилади», — дея таъкидлаган вазир.

 

Кравсов бошқа мамлакатлардаги тарих дарсликлари ҳақида биринчи марта гапираётгани йўқ. Аввалроқ, у «қатор мамлакатларнинг бир қатор тарих дарсликларида тарих бузиб кўрсатилганини» таъкидлаган. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Россия тарих дарсликларида «ҳеч қандай тажовуз, душманлик руҳи йўқ», фақат «фактлар тақдимоти, тарихий ҳақиқат» бор.