Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида — regulation.adliya.uz — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўзининг телеграм саҳифасида хабар берди.
Мазкур қарор кучга киргунга қадар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ олинган сертификатларга уларнинг олинган кунидан бошлаб амал қилиш муддати тугагунга (муддати чекланмаган (белгиланмаган) сертификатлар учун сертификат олинган кундан бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда устамалар қўлланилади ҳамда қабул жараёнларида инобатга олинади.
Ушбу лойиҳанинг 1-бобида Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати ҳамда уларнинг мувофиқлик даражасида қуйидагича таҳрирда баён этилиши белгиланган:
| 3. | Cambridge Linguaskill | B1 | B2 | C1 | C2 |
”;
4-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“
| 4. | Cambridge English Qualifications | A1
Movers |
A2
Key (120-139) |
B1
Preliminary (140-159) |
B2
First (160-179) |
C1
Advanced (180-199) |
C2
Proficiency (200-230) |
”;
quyidagi mazmundagi 61 va 62-pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:
“
| 61. | Aptis ESOL for Teachers | A1 | A2 | B1 | B2 | C1 | |
| 62. | Aptis ESOL Advanced | B1 | B2 | C1 | C2 |
– сертификатларни қабул қилишда Common European Framework of Reference (CEFR) шкаласи бўйича тўрта кўникма асосида баҳоланганлиги инобатга олинади (Test of Proficiency in Korean — TOPIK II бундан мустасно);
– миллий ва халқаро тан олинган сертификатларни ҳақиқийлигини текшириш Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳузуридаги Илмий-ўқув амалий маркази томонидан пуллик хизмат кўрсатиш орқали амалга оширилиши мумкин;
– Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига қабул жараёнида “Cambridge University Press and Assessment” томонидан лицензияланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган ваколатли ташкилотлар томонидан тақдим этилган Лингуаскилл сертификатлари учун имтиёз тақдим этилади. Шу билан бирга, ушбу сертификатда талабгорнинг шахсий фотосурати ва паспорт маълумотлари акс эттирилган бўлиши мажбурий ҳисобланади;
– Олий таълимга киришда чет тили фанларидан миллий ёки халқаро сертификатларнинг амал қилиш муддатини ҳисоблашда абитуриентларнинг онлайн платформада рўйхатдан ўтиш учун сертификатни юклаган санаси мезон сифатида олинади.
Муҳокама жараёни шу йилнинг 3 июлига қадар давом этади.

