Россияда мигрантлар учун рус тили имтиҳонларига янги талаблар жорий этилади

Россияда мигрантлар учун рус тили имтиҳонларига янги талаблар жорий этилади

Россияда патент, вақтинчалик ёки доимий яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олишни истаган мигрантлар учун рус тили имтиҳонлари 2025 йилдан бошлаб мураккаблашади. Бу ҳақда манбага таяниб Жараён.уз маълумот берди.

 

 

2025 йил 10 июлдан бошлаб:

 

 

– тинглаб тушуниш бўлимидаги саволлар сони 2 тадан 4 тагача кўпайтирилади;

 

– имтиҳонлардан ўтиш учун минимал балл чегараси жорий этилади;

 

– айнан гапириш бўлими учун ҳам мажбурий балл тизими қўлланилади.

 

 

Бу ўзгаришлар, «Рособрнадзор»нинг айтишича, рус тилини адолатли баҳолаш ва мигрантларни тил ўрганишга ундаш мақсадида амалга оширилмоқда.

 

 

Шунингдек, 2025 йил 23 июндан бошлаб:

 

 

– Имтиҳон саволларининг базаси икки бараварга кенгайтирилади.

 

 

2026 йил 1 январдан эса янги тартиб жорий этилади:

 

– Рус тили (чет тили сифатида), Россия тарихи ва қонунчилик асослари бўйича барча имтиҳонлар фақат компьютер ёки масофавий технологиялар орқали ўтказилади.

 

 

Бу ҳақда илгари Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Константин Могилевский маълум қилган эди.