Бухородаги давлат боғчасида икки ходим болалар олдида жанжаллашди (видео)

Бухородаги давлат боғчасида икки ходим болалар олдида жанжаллашди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Олот туманидаги ММТ да боғча методисти ва раҳбари тарбиячи уришгани тасвирланган видео тарқалди.

 

 

Маълум қилинишича, ҳолат Бухоро вилояти Олот туманидаги 27-боғчада апрель ойида содир бўлган.

 

 

Унда аёллар ошхонада болалар овқатланаётган вақтда муштлашиб кетгани тасвирланган. Боғча методисти ва раҳбари тарбиячини ўртага олиб калтаклагани иддао қилинган. Мудирага нисбатан интизомий жазо қўлланилган.